Инсоннинг йиллик картошка истеъмоли қанча?
- 10.09.2020 10:00
- 221
- Иқтисодиёт
Тиббиётчилар хулосаси билан қаралганда инсон йилига ўртача 50 килограмм картошка истеъмол қилиши лозим. Талабдан келиб чиқиб, жорий йил вилоятимизда ғалладан бўшаган 9 минг 920 гектар майдонда такрорий экин сифатида картошка экилди.
Шунча майдондан ўрта ҳисобда 200 центнердан ҳосил олинганда ҳам Самарқанд вилоятининг бир йиллик картошкага бўлган 190 минг тонналик эҳтиёжидан ортиб, четга маҳсулот чиқариш имконияти пайдо бўларди.
Вилоятда картошка экилиши режалаштирилган 11 та туманга супер элита, элита ва Р-1 навларини экиш режалаштирилганди. Картошка экиладиган майдонларга талаб этиладиган 30 минг тоннага яқин уруғликнинг етишмайдиган 12 минг 470 тоннасини етказиш борасида вилоятимиздаги 22 та таъминотчи корхона ва 14 та тижорат банки ўртасида 93,5 миллиард сўмлик 2789 та шартнома ҳам имзоланган.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Қўшқўрғондаги отишма
- Кеча, 11:54
- Мутолаа