Интернетдан тўғри фойдаланилса, ёшлар диний экстремизм таъсирига тушмайди

Шиддат билан ривожланаётган замонда яшаяпмиз. Ҳар томонлама инновацияларни киритишга, ривожланган давлатлар қаторида бўлишга, интернет билан ишлашга интиляпмиз. Бу яхши, албатта. Бироқ айрим ёшлар бу имкониятларни тўғри қабул қила олмаяпти ва нотўғри йўлларга кириб қоляпти.

Интернетдан унумли фойдаланувчилар орамизда жуда кўп, лекин у орқали алданиб қолаётганлар ҳам бор. Масалан, кейинги пайтларда экстремистик оқимлар ўз сафига одамларни жалб этишда айрим интернет сайтларида йўлга қўйилган “жиҳодчи”, “мужоҳидлар” ва шу каби гуруҳлари ҳамда “You Tube” порталидан кенг фойдаланмоқда. Бу эса ёшларни билимсизлик орқали қизиқиб қолиши ва ғараз ниятли шахсларнинг найрангига учиб қолишига олиб келяпти.

Шу боис интернетдан тўғри фойдаланиш ва диний экстремизм мавзуларига оид маънавий-маърифий тадбирларни маҳалла ҳамда таълим муассасаларида тез-тез ўтказиб туриш керак. Бу орқали ёшларнинг алданиб қолишларининг олдини олиш ва уларни тўғри йўлга бошқаришга эришиш мумкин.

Ғиёс Маъдиев,

                                                                                                              Самарқанд туман адлия бўлими етакчи маслаҳатчиси.