Иқтидорли мактаб битирувчилари олтин ва кумуш медаллар билан тақдирланди

Якунланаётган ўқув йилида Нуробод туманидаги мактабларни битираётган 19 нафар ўқувчига олтин, 1 нафар ўқувчига кумуш медал олиш насиб этди.

Уларга олган билимлари натижалари рамзи бўлган медалларни берилишига бағишланган тадбир ҳам эсда қоларли бўлди.

Нуробод тумани ҳокимлигида ташкил қилинган тадбирда олтин ва кумуш медаллар битирувчиларга тантанали равишда топширилди. Ёшларнинг ёдида қолган бу тадбирда туман ҳокими Ф.Зоиров, Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси Самарқанд вилояти бўлими раҳбари Ғ.Бобохолов, вилоят халқ таълими бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари Қ.Саидов иш ирок этди. Улар иқтидорли ёшларни табриклаб, олий ўқув юртларида ҳам имтиёзли ўқишларига ҳамда кейинги ютуқлар сари оқ йўл тилади.