Ироқ разведкаси юқори даражали ИД жангарисини йўқ қилди
- 16.07.2020 22:50
- 129
- Хориж
Ўтказилган махсус тадбир чоғида Ироқ разведкаси “Ислом давлати” (ИД) (Ўзбекистонда тақиқланган) террорчилик ташкилотининг юқори даражали жангарисини йўқ қилди. Бу ҳақда Ироқ Қуролли Кучлари бош қўмондонининг расмий вакили Яхъё Расул маълум қилди.
Расул берган хабарга кўра, Ироқ миллий разведка хизмати ўтказган махсус тадбир чоғида “Боғдод валийси” номини олган Умар Шаляль Убейд ва унинг котибини йўқ қилган.
2017 йил охирида Ироқ ҳукумати ИД террорчилик ташкилоти устидан ғалаба қозонганини эълон қилди. Бироқ Ироқ армияси халқаро коалиция ва халқ кўнгиллилари бўлинмалари ёрдамида алоҳида ҳудудларга жойлашиб олган “уйқудаги ячейкаларни” тозалашда давом этмоқда.
Теглар:
Ироқ
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Ҳаёт тупроғига қоришган олтин
- 1 соат аввал
- Мутолаа
Шафқатсиз ҳайвонлар
- Кеча, 19:57
- Ўқинг, қизиқ!
Ёнимиздаги сохта меҳрибонлар
- Кеча, 16:05
- Мутолаа