Ишга қабул қилишда пенсия дафтарчасини талаб қилиш бекор қилинади

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида “Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонун лойиҳаси биринчи ўқишда қабул қилинди.

У билан ишга қабул қилиш чоғида ишга кираётган шахслардан талаб этиладиган ҳужжатлар рўйхати қисқартирилмоқда. Хусусан, ахборот тизимларидан олиш имконияти яратилгани учун давлат ташкилотлари ва хўжалик бирлашмалари томонидан шахсини тасдиқловчи ҳужжатлар, меҳнат дафтарчаларни ҳамда жамғариб бориладиган пенсия дафтарчасини талаб қилиш бекор қилинмоқда.
Ушбу ҳужжат ишга қабул қилишни ноқонуний рад қилиш ҳолатларини камайтириш, бюрократик тўсиқларни бартараф этиш ва коррупциявий ҳолатларнинг олдини олишга хизмат қилиши қайд этилди.