Ишончли вакил Оқдарё туманида
Ўзбекистон Республикаси Президентлигига "Адолат" социал-демократик партиясидан номзод Робахон Маҳмудованинг Самарқанд вилоятидаги ишончли вакили Музаффара Абдиеванинг сайловчилар билан навбатдаги учрашуви Оқдарё туманида бўлиб ўтди.
Айни кунларда “Адолат” социал-демократик партиясидан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Робахон Махмудованинг вилоятимиздаги ишончли вакили томонидан вилоятимиз бўйлаб жойларда сайловчилар билан учрашувлари давом этмоқда.
Оқдарё туманида ташкил этилган учрашувда халқ депутатлари туман кенгаши депутатлари, партия фаоллари, ўқитувчилар, тиббиёт соҳаси вакиллари, ёшлар ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.
Дастлаб, учрашувда “Адолат” социал-демократик партиясидан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Робахон Махмудованинг вилоятимиздаги ишончли вакили Музаффара Абдиева томонидан тадбир иштирокчиларига номзод ҳақида батафсил маълумот берилди.
Шунингдек номзод Сайловолди дастурида ҳуқуқий давлат қуриш, ижтимоий адолатни ва миллий иқтисодиётимизнинг барқарор ўсишини таъминлаш, илм-фан, инновациялар ва таълим соҳасини барқарор ривожлантириш, аҳоли саломатлигини муҳофаза қилишга доир таклифлари ўрин олганлигини таъкидлаб ўтди. Мамлакат ривожи, фуқаролар фаровонлиги йўлида амалга оширишга қаратилган ғоя ва мақсадлари акс этган Сайловолди дастури, унда илгари сурилаётган устувор йўналишлар билан иштирокчиларни яқиндан таништирди.
Тадбир якунида Музаффара Абдиева сайловчиларнинг иштирокчиларнинг саволларига батафсил жавоб берди.
Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Робахон Махмудованинг ишончли вакили Музаффара Абдиеванинг вилоятимиз бўйлаб сайловчилар билан учрашувлари давом этмоқда.
Абдулло Юсуфов,
Халқ депутатлари Самарқанд шаҳар Кенгаши депутати.