Иштихонда ғалласи ўриб олинган ер майдони ёниб кетди
- 24.06.2021 09:31
- 139
- Ҳодиса
Кеча, 2З июнь куни соат 16:43 ларда Иштихон тумани фавқулодда вазиятлар бўлими 12-КЁКК навбатчилик қисмига «Муродобод» маҳалласи ҳудудида жойлашган фермерга тегишли буғдойи ўриб олинган ғалла майдонида ёнғин содир бўлаётгани тўғрисида хабар тушган.
Соат 16:55 да ёнғин юз бераётган жойга туман фавқулодда вазиятлар бўлимидан 2 та ёнғин ўчириш экипажи етиб борган ва ёнғин бартараф этилган.
Қайд этилишича, ёнғин оқибатида, Иштихон туман Муродобод маҳалласи Янгиобод қишлоғида яшовчи фуқарога тегишли фермер хўжалигининг 3 гектар ғалласи ўриб олинган майдондаги сомон ёниб кетган. 1 гектар буғдойи ўрилмаган ва яна 3 гектар ўрилган майдон сақлаб қолинган.
Иштихон туман ФВБ хабар беришича, ҳозирда, мазкур ёнғиннинг келиб чиқиш сабаблари юзасидан суриштирув ўтказилмоқда.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Қовунчитепaдaн топилгaн кулолчилик буюмлaри
- Кеча, 19:00
- Маданият
"СЭС" ходими 400 доллар билан ушланди
- Кеча, 18:56
- Жиноят ва жазо
Аравачадаги мурда
- Кеча, 17:37
- Жиноят ва жазо
Самарқандда «Дўстлик» фестивали ўтказилди
- Кеча, 13:35
- Самарқанд