Иштихонда тазйиққа учраган аёлга «Ҳимоя ордери» берилди

Юртимизда хотин-қизларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ҳамда қонуний манфаатлари тазйиқ ва зўравонликдан ишончли ҳимоя қилиниши алоҳида назоратга олинган.

Иштихон тумани Ғ.Ғулом маҳалласида яшовчи фуқаро Д.Мамаеванинг турмуш ўртоғи доимий тазйиқ остига олиб келган. Фуқаро Д.Мамаева туман ИИБга ариза билан мурожаат қилиб, ҳимоя ордери беришни сўраган.

Ушбу мурожаатни ўрганиш мақсадида Иштихон тумани ИИБ ходимаси, хотин-қизлар масалалари бўйича катта инспектор, лейтенант М.Примова хонадонга бориб, фуқаро Д.Мамаевага ҳимоя ордерининг тегишли нусхалари тўлдирилиб тақдим этилди.

Бу ҳақда Самарқанд вилояти ИИБ ахборот хизмати хабар берди.