Иштихонда яна бир нечта объект фойдаланишга топширилди
“ISHTIHAN YIMIN IMPORT EXPORT GROUP” МЧЖ томонидан қишлоқ хўжалик маҳсулотларини сақлаш, қайта ишлаш ва экспорт қилишга мўлжалланган янги лойиҳаси ишга туширилди.
Корхона йилига 2 минг тонна қишлоқ хўжалик маҳсулотларини қайта ишлаш қувватига эга. Лойиҳа қиймати 5 миллион АКШ доллари бўлиб бугунги кунда 50 нафар киши иш билан таъминланди.
Навбатдаги объект туман Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бўлимининг янги биноси бўлди.
Лойиҳа қиймати 5 миллиард 700 миллион сўм бўлган янги бино замонавий диагностика ва лаборатория ускуналари билан таъминланган бўлиб, сифатли ва тезкор тиббий кўрикларни амалга ошириш имконини беради.
Шунингдек, ногиронлиги бўлган шахсларни тиббий реабилитация қилиш бўлимининг янгиланган биноси ҳам қуриб битказилди. Туман тиббиёт бирлашмасига қарашли мазкур бўлим биносини реконструкция қилиш учун маҳаллий бюджетдан 770 миллион сўм маблағ сарфланган.