Иштихонлик ногиронлиги бўлган шахсларнинг 21 нафари уй-жой билан таъминланди
Иштихон туманида 2017 йил ногиронлиги бўлган шахсларнинг 7 нафари уй-жой билан таъминланган бўлса, бу кўрсатгич 2018 йилда 14 нафарга, 2019 йилда эса 21 нафарга етди.
- Ногиронлиги бўлган шахсларга тиббий-ижтимоий ёрдам кўрсатиш даражаси ва сифати ногиронлиги бўлган шахсларнинг соғломлашишида муҳим аҳамият касб этади, – дейди туман тиббиёт бирлашмаси бош шифокори Олимжон Хўжамов. – Бугунга келиб Иштихон туманида ногиронлиги бўлган шахсларнинг ижтимоий ҳимояси мунтазам таъминланмоқда. Жумладан, жорий йилнинг ўтган даврида ногиронлиги бўлган шахсларнинг 102 нафари бепул даволанди, 96 нафари 9 миллион 936 минг сўмлик бепул дори-дармонлар билан таъминланди. 256 нафар ногиронлиги бўлган шахсларга махсус ускуналар – аравача, эшитиш мосламалари, ҳасса-таёқ етказиб берилди, 31 нафарига протез-ортопедия маҳсулоти олиш учун йўлланма талонлари расмийлаштирилди. Шунингдек, ўзгалар парваришига муҳтож ёлғиз ногиронлардан 17 нафари йил давомида 39 миллион 525 минг сўмлик 15 хил турдаги озиқ-овқат ва гигиена товарлари етказиб берилди. Уларнинг 140 нафарига 16 миллион 928 минг сўмлик моддий ёрдамлар кўрсатилди.
Иштихон тумани ҳокимлиги ахборот хизмати.