Иситмалаб, имтиҳондан қолиб кетганлар учун тест синови ўтказиладиган кун аниқ бўлди
- 08.09.2020 12:15
- 370
- Таълим
Тест синовларига кириш жараёнида тана ҳарорати юқорилиги сабаб имтиҳондан четлаштирилган абитуриентлар учун жорий йилнинг 17 сентябрь куни имконият берилади. Бу ҳақда Давлат тест маркази бошқарма бошлиғи Барно Ражабов маълум қилди.
Ражабовнинг сўзларига кўра, 13 сентябрда республика бўйлаб олий таълим муассасаларига кириш имтиҳонлари тугатилади. Самарқанд вилоятида эса имтиҳонлар 12 сентябрь куни тугатилади.
“Танловлар натижалари 24 сентябргача тўлиқ эълон қилиш режалаштирилган. Тест жараёнларига кириш пайтида тана ҳарорати юқори бўлган ва коронавирус билан касалланиб, соғайган абитуриентлар 17 сентябрь куни тест имтиҳонларидан ўтказилади”, деди Барно Ражабов.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Қўшқўрғондаги отишма
- Кеча, 11:54
- Мутолаа