Ислоҳотлар, адолат ва инсон қадрига йўналтирилган муҳим ҳужжат

Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан Олий Мажлис ва Ўзбекистон халқига Мурожаатномаси мамлакатимиз тараққиётининг янги босқичини белгилаб берувчи муҳим сиёсий-ҳуқуқий ҳужжат сифатида эътироф этилди.

Мурожаатномада Янги Ўзбекистонни барпо этиш йўлидаги изчил ислоҳотлар, иқтисодий барқарорликни таъминлаш, ижтимоий адолат ва қонун устуворлигини мустаҳкамлаш, инсон қадрини юксалтириш ҳамда маҳаллаларни ривожлантиришга қаратилган устувор вазифалар аниқ ва тизимли тарзда белгилаб берилди.

Давлат бошқарувини такомиллаштириш, очиқлик ва ҳисобдорликни кучайтириш, коррупцияга қарши муросасиз кураш, тадбиркорлик ва хусусий секторни қўллаб-қувватлаш, ёшлар ва хотин-қизлар бандлигини таъминлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилгани Мурожаатноманинг долзарблигини янада оширди.

Шунингдек, таълим, соғлиқни сақлаш, илм-фан, рақамли технологиялар, экология ва хавфсизлик соҳаларида белгиланган аниқ вазифалар мамлакатимизнинг узоқ муддатли стратегик ривожланиш мақсадларига хизмат қилади.

Мазкур Мурожаатнома давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, фуқаролик жамияти институтлари ҳамда бутун жамият олдига катта масъулият юклайди. Унда белгиланган вазифалар ва устувор йўналишларни тўлиқ ва сифатли амалга ошириш Янги Ўзбекистон тараққиёти, халқимиз фаровонлиги ва давлатимиз қудратини янада мустаҳкамлашга хизмат қилади.

Мурожаатнома мамлакатимизни барқарор ривожлантириш, халқимизнинг тинч ва фаровон ҳаётини таъминлаш йўлидаги ислоҳотларга кучли туртки берадиган муҳим дастурий ҳужжат сифатида кенг жамоатчилик томонидан қўллаб-қувватланди.

Ҳиммат Оқбўтаев,

"Адолат" СДП вилоят Кенгаши раиси, халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутати.