Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Ислом - тинчлик, эзгулик дини, унда терроризмга ўрин йўқ

Бугун айрим юртдошларимиз хорижга ишлагани кетмоқда. Улар орасида хориждан мўмай даромад билан қайтаётганлари ҳам йўқ эмас. Аммо баъзи ёшларимизнинг маҳалла, оиласи ва яқинлари назоратидан ташқарида қолишгач, турли диний оқимлар таъсирига тушиб қолаётгани ҳам бор гап. Шу боис аҳоли ўртасида профилактик тарғибот-ташвиқот ишлари ўтказилиб, уларнинг ҳуқуқий билим ва саводхонлигини оширишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Ана шундай тадбирлардан бири Самарқанд ҳарбий гопиталида ташкил этилди. Дастлаб унда ислом динининг асл моҳияти ёритиб берилган “Ислом: моҳият ва талқин” видеофильми намойиш этилди.

- Дунё ҳамжамиятида глобал муаммога айланиб улгурган терроризм, экстремизм хавфи афсуски юртимизда ҳам тобора ортиб бормоқда - дейди Самарқанд ҳарбий госпитали бошлиғи, тиббий хизмат подполковниги Ахроржон Исмоилов. – Жумладан, диний экстремизм ва терроризм ўчоқлари ҳисобланган Сурия ва Ироқ давлатларида юз бераётган аянчли воқеалар, нохуш ҳолатлар чет элга ишлаш учун бориб, билиб-билмай ҳар хил оқимлар таъсирига тушиб қолаётган айрим ватандошларимизни ҳам четлаб ўтмаяпти. Шунинг учун айрим таҳдидлар кескинлашаётган бир пайтда аҳоли ва ёшлар ўртасида ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш асосий вазифаларимиздан биридир.

Баҳриддин ХОНКЕЛДИЕВ.