Исроил ва ҲАМАС ўртасидаги сулҳ бузилди
Исроил мудофаа кучлари бугун Ғазо секторида жанговар ҳаракатларни қайта бошлади. Бу ҳақда Исроил мудофаа кучлари (ЦАХАЛ) матбуот хизмати хабар бериб, ҲАМАС сулҳни бузган ва Исроил ҳудудига ўт очгани ҳақида маълум қилади.
"ҲАМАС оператив паузани бузди ва бундан ташқари, Исроил ҳудудига қарата ўт очди. ЦАХАЛ Ғазо секторида ҲАМАС террор ташкилотига қарши жанговар ҳаракатларни қайта бошлади", дейилади хабарда.
Аввалроқ The Wall Street Journal нашри Миср расмий манбаларига таяниб, Исроил ва ҲАМАС Ғазодаги гуманитар сулҳни саккизинчи кунга узайтиришга келишиб олгани ҳақида хабар берган эди.
Шу билан бирга, Исроил ўз мақсади ўзгаришсиз – ҲАМАСни йўқ қилиш эканини маълум қилади.
Бир кун аввал Ғазодан яна 8 маҳбус келди. Ҳар бир озод қилинган гаров учун Исроил уч фаластинлик маҳбусни қамоқдан озод қилади.
Фаластин Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар беришича, бугун эрталаб Исроилнинг Ғазога берган зарбалари оқибатида олти киши ҳалок бўлган, ўнлаб одамлар яраланган. Видеода Исроилнинг берган зарбалари оқибатлари акс этган.
Ғазо секторида жанговар ҳаракатлар қайта бошланганига қарамай маҳбусларни алмашиш бўйича музокаралар давом этмоқда, деб хабар бермоқда CNN.