Избоскан туманида ўқитувчиларни мажбурий меҳнатга жалб қилган директор жаримага тортилди
Меҳнат вазирлигининг хабар беришича, Давлат меҳнат инспекцияси томонидан ўтказилган текширув натижаларига кўра, мажбурий меҳнат ҳолати тасдиқланди. Андижон вилояти Избоскан тумани 7-сонли мактаб директори А.Урмонов Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 51-моддаси бўйича маъмурий жавобгарликка ва ЭКОИҲнинг 3 баробари миқдорида жаримага тортилди.
«Агар мажбурий меҳнат ҳолатларига дуч келсангиз, 71-200-06-00 телефон рақамлари ёки @mehnathuquqbot телеграм боти орқали бизларга хабар беринг», - дейилади баёнотда.
Маълумот учун: МЖтК, 51-модда. Меҳнатга маъмурий тарзда мажбурлов.
Қонунда назарда тутилган ҳолларни истисно этганда, меҳнатга бирон бир шаклда маъмурий тарзда мажбурлаш — энг кам иш ҳақининг бир бараваридан уч бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.