Жаҳолатга қарши маърифат зарур

Мамлакатимизда маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш, аҳоли, айниқса ёшларнинг интеллектуал салоҳияти, онгу тафаккури ва дунёқарашини юксалтириш, мафкуравий иммунитетини мустаҳкамлаш, ватанпарварлик, халққа муҳаббат ва садоқат туйғуси билан яшайдиган баркамол авлодни тарбиялашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Бугунги шиддатли глобаллашув шароитида ислом дини қадриятлари, унинг тинчликпарварлик моҳияти, ёшларни диний бағрикенглик ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялаш, уларда ислом динига ёт радикал қарашларга қарши муросасизлик туйғусини шакллантириш ва бунда Ўзбекистон тажрибаси, динийлик ва дунёвийлик мувозанатини сақлаш йўлидаги саъй-ҳаракатларини ёшларга етказиш ва тушунтирмоқ зарур.

Мана шундай шароитда тинчлик, барқарорликни сақлашда маънавият ва маърифатга эътибор қаратиш муҳим аҳамият касб этади. Зеро, Президентимиз қайд этганидек: “Биз маънавият ва маърифат ишини ватанпарварлик иши, виждон иши деб биламиз. Виждони, маънавияти бор инсон Ватанни, албатта, яхши кўради. Виждон, маънавият дегани – халққа, Ватанга чин юракдан хизмат қилиш деганидир".

Сир эмас, маънавий меросини ўрганиш ва ўз навбатида, фарзандларимизни бу улуғвор неъматдан баҳраманд қилиш – уларни бугунги кунда бирмунчa тaрaққий этиб бoрaётгaн турли зaрaрли oқимлaрдaн асраб қолишда муҳим тaрбиявий қурoл бўлиб хизмат қилади. Биз, депутатлар ва жамоат фаоллари ҳам барча соҳда назорат, тарғибот тадбирларини кучайтиришга ва ёшларимизни эзгу умуминсоний ғоялар руҳида тарбиялашдаги ўрни тўғрисида муҳим таклиф ва ташаббусларни билдиришимиз лозим.

Насиба Мўминова,

ЎзЛиДеП вилоят Кенгаши бўлим мудири, туман Кенгаши депутати.