Жаҳонда рўй бераётган воқеалар қисқа сатрларда

🔻 Халқаро ташкилотлар Исроилни тинч аҳоли учун бошпана сифатида фойдаланилган шифохона ва мактабларни нишонга олгани учун танқид қилди.

🔻  13 йилдан сўнг Ўзғур Ўзел Туркиянинг асосий мухолифатдаги Жумҳурият халқ партиясининг янги раиси этиб сайланди.

🔻  Кеча Туркиянинг бир қанча шаҳарларида ҳарорат рекордлари янгиланди, мамлакат ғарбидаги Бурсада 32 даража иссиқ, жазирама кучли шамол билан бирга келди. Бу 1928 йилдан бери ноябр ойидаги мутлақ рекорд эди.

🔻  Мамлакат пойтахтидаги қамоқхонадан қочган Гвинея собиқ президенти Мусса Дадис Камара қўлга олиниб, қамоқхонага қайтарилди.

🔻  Қозоғистон ва Хитой ўртасидаги виза режими бекор қилинди. Қозоғистон бош вазири Алихан Смаилов Хитой Халқ Республикаси Давлат кенгаши бош вазири Ли Цян билан учрашувда визасиз режимнинг жорий этилиши мамлакатлар ўртасида савдони сезиларли даражада рағбатлантиришини таъкидлади. Қозоғистонликлар давлат чегарасини кесиб ўтган пайтдан бошлаб Хитойда 30 кун давомида визасиз қолишлари мумкин бўлади. Шунга ўхшаш қоидалар Хитой аҳолиси учун ҳам амал қилади.

🔻  Россияда «Гонконг гриппи» ҳолатлари қайд этилган. "Гонконг гриппи" ўз номини 1968 йилда Гонконгда бошланган ва касаллик бутун дунё бўйлаб тарқалган пандемия туфайли олган. Ўшанда ундан 4 миллионгача одам ҳалок бўлган.

🔻  Украина президенти Владимир Зеленский Ғарб давлатлари унга босим ўтказаётгани ва уни Россия билан музокара бошлашга мажбур қилаётгани ҳақидаги маълумотни рад этди ва Россия билан музокаралар ҳақида гап бўлиши мумкин эмаслигини айтди.

🔻  Қозоғистоннинг деярли барча вилоятларида қизамиқ тарқалиши қайд этилган. Энг кўп касалланганлар Чимкент ва Олмаотада. Гепатит А билан касалланишнинг кўпайиши ҳам қайд этилган.