Жамоат фонди сифатли таълимни таъминлашда самарали жамоатчилик назоратини амалга оширган ННТларга 50 миллион сўмгача грант маблағи ажратади
Халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгаши ҳузуридаги нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди «Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили» Давлат дастури ижросини таминлашда таъсирчан жамоатчилик назоратини амалга ошириш” мавзусида давлат грантларини ажратиш учун 1-танловни ЭЪЛОН ҚИЛАДИ
Танловга нодавлат нотижорат ташкилотлари, оммавий ахборот воситалари ва фуқаролик жамияти бошқа институтларининг қуйидаги мақсадларни назарда тутувчи ижтимоий аҳамиятга молик лойиҳалари қабул қилинади:
- «Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили» Давлат дастурини амалга оширишда жамоатчилик назоратининг самарали ва замонавий механизмларини жорий этиш ҳамда оммалаштириш;
- Инсон капиталини ривожлантириш, сифатли таълимни таъминлашда самарали жамоатчилик назоратини амалга ошириш орқали ижтимоий шерикликни кучайтириш;
- Ақл, илм-фан, интеллектуал салоҳият, билим ва тажрибани маҳаллаларнинг иқтисодий ривожлантириш нуқтаси ва ресурс манбасига айлантириш;
- Ўқитувчиларнинг жамиятдаги нуфузини ошириш, ўқитувчи сиймосида замон қаҳрамони образини яратишда таълим муассасалари билан ҳамкорликни кучайтириш;
- Аҳолини китобхонликга қизиқтириш. Ёшлар ва аҳолининг кенг қатламини ахборот кутубхона марказларига жалб қилиш орқали китобхонлик маданиятини ривожлантириш;
- Иқтисодиётни ривожлантириш, аҳолининг даромадларини ошириш, меҳнат бозорида рақобатбардош бўлмаган ишчи кучи бандлигини таъминлаш, ишлаб чиқариш, хизмат кўрсатиш сифатини яхшилаш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилишга кўмаклашиш;
- Қишлоқ туманларида янги иш ўринларини ташкил этишда, ижтимоий ва маиший инфратузилмани яратишда, аҳолининг ҳаёт даражаси ва сифатини юксалтиришда фуқароларнинг ижтимоий фаоллигини ошириш;
– Одам савдоси ва мажбурий меҳнатга қарши кураш, инсоннинг қадр-қиммати ва шаънини таъминлашда самарали ижтимоий шериклик муносабатларини таъминлаш.
Давлат гранти ажратиш учун қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:
1. Ташкилот раҳбари томонидан имзоланган ва муҳр билан тасдиқланган кузатув хати;
2. Вилоят Кенгаши ҳузуридаги жамоат фондининг https://t.me/samarqand_jamoat_fondi телеграм каналида жойлаштирилган шаклда тўлдирилган давлат гранти лойиҳаси учун ариза;
3. Охирги ўзгартиш ва қўшимчалар билан давлат рўйхатидан ўтган Нодавлат нотижорат ташкилотлар ва фуқаролик жамияти бошқа институтларининг Устави (Низоми) нусхаси;
4. Ташкилотнинг давлат рўйхатидан ўтганлиги тўғрисидаги гувоҳнома нусхаси;
5. Агар лойиҳани амалга ошириш лицензияланадиган фаолиятни талаб қилса, унда лицензиянинг нусхаси;
6. Манфаатдор давлат ва жамоат ташкилотларининг тавсия ҳамда қўллаб-қувватлаш хатлари.
Битта лойиҳа учун ажратиладиган грант миқдори – 50 млн. сўмгача.
Ҳужжатлар 2023 йил 10 мартдан 10 апрелгача ҳар куни (дам олиш ва байрам кунларидан ташқари) соат 9:00 дан 18:00 гача қабул қилинади.
Танлов бўйича ҳужжатлар муҳрланган конвертда (А4 формат): 140107, Самарқанд шаҳри Спитамен шоҳ кўчаси, 159-«А» уй манзилига «Нодавлат нотижорат ташкилотлари ва Дўстлик уйи» биноси (110-хона), «Халқ депутатлари Самарқанд вилоят Кенгаши ҳузуридаги Нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фондига» деб кўрсатилган тартибда юборилиши шарт.
Маълумот учун телефонлар: (55) 701-35-95, (93) 353-18-00