Олимпия ва Паралимпия, Осиё ва Параосиё ўйинлари ва жаҳон чемпионатлари совриндорлари  қўшимча давлат гранти асосида ўқишга қабул қилинади

Бу Ўзбекистон Республикаси Президентининг “2021-2022 ўқув йилида Ўзбекистон Республикасининг олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилишнинг давлат буюртмаси параметрлари тўғрисида”ги қарорида белгиланди.

Қарорда назарда тутилишича, 2021/2022 ўқув йилидан бошлаб Олимпия ва Паралимпия, Осиё ва Параосиё ўйинлари ва жаҳон чемпионатларида охирги уч йилда ғолиб ва совриндор (1–3-ўрин) бўлган спортчи-ўқувчилар давлат олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларига кундузги, сиртқи ва кечки таълим шаклларига қўшимча давлат гранти асосида кириш имтиҳонларисиз қабул қилинади.

Бунда, Олимпия ва Паралимпия, Осиё ва Параосиё ўйинлари ва жаҳон чемпионатларида ғолиб ва совриндор (1–3-ўрин) бўлган спортчи-ўқувчилар олий таълим муассасаларига кириш имтиҳонларисиз қабул қилинадиган бакалавриат таълим йўналишлари рўйхати Туризм ва спорт вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда тизимида олий таълим муассасалари бўлган вазирлик ва идораларнинг асослантирилган таклифларига мувофиқ Давлат комиссияси томонидан тасдиқланади ҳамда Туризм ва спорт вазирлигининг расмий веб-сайтида эълон қилинади.

Самариддин Суюнов,

ДТМ Самарқанд вилояти бўлими етакчи мутахассиси.