Жамоат фонди Конституция билимдонларига 24 миллион сўмгача грант маблағи ажратади
Халқ депутатлари вилоят Кенгаши ҳузуридаги нодавлат нотижорат ташкилотларини фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 30 йиллиги муносабати билан “Конституция - бахтимиз пойдевори” мавзусида 4-давлат грантини ажратиш учун танлов
ЭЪЛОН ҚИЛДИ
Танловга нодавлат нотижорат ташкилотлари, оммавий ахборот воситалари ва фуқаролик жамияти бошқа институтларининг қуйидаги мақсадларни назарда тутувчи ижтимоий аҳамиятга молик лойиҳалари қабул қилинади:
- Ўсиб келаётган ёш авлодни тарбиялашда Конституциянинг моҳияти ва бош қомусимизнинг ўзига хос жихатлари, ёшларнинг ҳуқуқлари ва бурчларини тушунтириш бўйича ижтимоий шерикликда тарғибот тадбирларини ташкил этиш;
- нотижорат ташкилотлари, оммавий ахборот воситалари ва фуқаролик жамияти бошқа институтлари билан ҳамкорликда “Конституция – менинг нигоҳимда” танловини ташкил этиш ва ёшларнинг асосий қонунимиз мазмун-моҳиятидан хабардорлигини ошириш ва оммавий ахборот воситаларида кенг ёритиш;
- Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 30 йиллиги бўйича “Биз Конституцияни ўрганамиз” рукнида таълим муассасалари ҳамда оммавий ахборот воситалари билан ҳамкорликда кўрик-танлов ўтказиш ва тарғибот тадбирларини ташкил этиш ва ижтимоий шерикликни кучайтириш;
- “Конституция - бахтимиз қомуси” шиори остида ўқувчи ёшлардан ташкил топган гуруҳлари ўртасида “Қомусий ҳуқуқ билимдонлари” беллашуви ўтказишда нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари иштирокини кенгайтириш;
- Нотижорат ташкилотлари, оммавий ахборот воситалари ва фуқаролик жамияти бошқа институтлари билан ҳамкорликда ўқув муассасалари, корхона ва ташкилотларда Конституцияни тарғиб этиш бўйича хоналар ташкил этиш.
Давлат гранти ажратиш учун қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:
- Ташкилот раҳбари томонидан имзоланган ва муҳр билан тасдиқланган кузатув хати;
- Вилоят Кенгаши ҳузуридаги жамоат фондининг https://t.me/samarqand_jamoat_fondi телеграм каналида жойлаштирилган шаклда тўлдирилган давлат гранти лойиҳаси учун ариза;
- Охирги ўзгартиш ва қўшимчалар билан давлат рўйхатидан ўтган Нодавлат нотижорат ташкилотлар ва фуқаролик жамияти бошқа институтларининг Устави (Низоми) нусхаси;
- Ташкилотнинг давлат рўйхатидан ўтганлиги тўғрисидаги гувоҳнома нусхаси;
- Агар лойиҳани амалга ошириш лицензияланадиган фаолиятни талаб қилса, унда лицензиянинг нусхаси;
- Манфаатдор давлат ва жамоат ташкилотларининг тавсия ҳамда қўллаб-қувватлаш хатлари.
Битта лойиҳа учун ажратиладиган грант миқдори – 24 млн. сўмгача.
Ҳужжатлар 2022 йил 19 ноябрдан 3 декабргача ҳар куни (дам олиш ва байрам кунларидан ташқари) соат 9:00 дан 18:00 гача қабул қилинади.
Ҳужжатлар халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгаши ҳузуридаги нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди номига “Ўзбекистон почтаси” орқали юбориладиган муҳрланган конвертларда (А4 форматда) қуйидаги манзил бўйича қабул қилинади: Самарқанд шаҳри, Спитамен шоҳ кўчаси, 159 “а” уй манзилига “Нодавлат нотижорат ташкилотлари ва Дўстлик уйи” биноси (110-хона) деб юборилиши шарт.
Ҳужжатларни тақдим этиш шартлари ва намуналари билан Олий Мажлис ҳузуридаги жамоат фондининг https://t.me/samarqand_jamoat_fondi телеграм расмий каналида танишиш мумкин.
Маълумот учун телефонлар: (55) 701-35-95, (93) 353-18-00