Жамоатчилик назоратини кучайтириш муаммоларни камайтиради

Анжуманда жамоатчилик назоратининг таъсирчан механизмларини жорий этиш, уни амалга оширишда нодавлат ташкилотлари билан ҳамкорликни кучайтириш, маҳалла фуқаролар йиғинлари раис ва ходимларининг бу борадаги устувор вазифалари тўғрисида маърузалар тингланди.
– Жамоатчилик назорати таъсирчанлигини ошириш мақсадида вилоят миқёсида "Маслакдош, елкадош, рақобатдош", "Маҳалла куни" каби тадбирлар мунтазам ташкил этилмоқда, – дейди фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича вилоят кенгаши раисининг биринчи ўринбосари М.Бобоёров. – Хусусан, 2017 ва жорий йилда  биргина "Маслакдош, елкадош, рақобатдош" тадбири 8 марта ўтказилди ва унда 300 мингдан зиёд фуқаро иштироки таъминланди. Бу жараёнда 94 мингдан ортиқ турли муаммолар аниқланди ва 18 мингдан зиёди жойида ҳал этилди. 
Анжуман якунида маҳалла фуқаролар йиғинларида жамоатчилик назорати таъсирчанлигини ошириш, бу борада тегишли ташкилотлар билан ҳамкорликни йўлга қўйиш бўйича амалий тавсиялар қабул қилинди.

Ғолиб АБДУСАЛОМОВ.