Жаннат ҳам ўзинг, дўзах ҳам ўзинг

Шогирд устозидан сўрабди:
– Устоз, мен жаннат ва дўзах нималигини билмоқчиман.
– Кўзингни юмгин ва сен жаннатниям, дўзахниям кўрасан”.

– Мен аввал жаннатни кўраманми?
– Кўзингни юмиб, тинчлан, энди тинч ва сокин нафас олиб, жаннатни ҳис қилгин, жаннатдан чиқиб, дўзахнинг овозини эшитишга ҳаракат қил. Энди дўзахниям кўрсанг бўлади, - дебди устоз сокин овоз билан.
Шогирд кўзини очиб ҳеч нарса кўрмаганлигини айтибди.
Устоз:
– Сен одамлар айтган жаннатнинг гўзал боғларини ва зилол сувларини ҳамда дўзахнинг оловини-ю, чинқирадиган овозини эшитмоқчи бўлдинг, шундайми?
– Мен дўзахда одамлар қийноқ ва азобда эканлигини ва жаннатда роҳат-фароғатда юрганликларини кўришни истагандим, аммо ҳеч нарса кўрмадим!
– Сен жаннатниям кўрдинг, дўзахниям кўрдинг, фақат у жойлардаги боғу-роғларни, зилол сувларни ёки дўзахнинг олови ва азобини гуноҳу савобларинг билан ўзинг олиб борасан. Айтганингдек, у жойларда ҳеч нарса топа олмайсан, топганларингни эса ўзинг билан олиб борган бўласан.
Зебинисо Аҳмедова.