Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Жарималар кўп, таҳлиллар ҳам бор, аммо экологиямиз қачон яхшиланади?

Жорий йилнинг 9 ойида Самарқандда вилоят экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси томонидан 3741 та ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш бўйича профилактика тезкор тадбир-рейдлар ўтказилган. Унда аниқланган қонунбузарлик ҳолатлари юзасидан 3741 нафар мансабдор шахс ва фуқарога 2 141 887,53 минг сўм жарима солинган.

 

Ўтган йиллар ҳисоби билан 1 362 941,2 минг сўм ундириб олинган. 227 ҳолатда 588551,1 минг сўм табиатга етказилган зарар аниқланиб, ўтган йиллар ҳисоби билан 179 нафар фуқаро ва мансабдор шахсдан 486 940,5 минг сўм ундирилган.

Бу ҳақда вилоят Матбуот уйида вилоят экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси бошлиғи Алишер Раимжонов иштирокида ўтказилган матбуот анжуманида айтилди. 

- Ҳисобот даврида 55 та маъмурий иш бўйича 71 178,5 минг сўм жаримани ундириш мажбурий ижрога қаратилган, - дейди А.Раимжонов. - МИБ томонидан 2021 йил жарималаридан 6615 минг сўм, 2020 йил жарималаридан 301 60,75 минг сўм, 2019 йил жарималаридан 669 минг сўм давлат фойдасига ундирилган. 4 фуқарога қўлланилган 7359 минг сўм жарима ҳуқуқбузарнинг тўлаш қобилияти йўқлиги сабабли тугатилган. 4 та маъмурий иш қонун ҳужжатларига асосан иш юритишдан тугатилганлиги сабабли 2020 йил қарздорлигидан чиқарилди. 

Масъулнинг қайд этишича, бошқарма томонидан очиқ сув ҳавзалари ва корхона- ташкилотларнинг оқова сувлари, тупроқ ифлосланиши, атмосфера ҳавосини зарарлантирувчи такрорий обеъктлар 441 тани ташкил этган. 

785 та манбалардан намуналар олиниб, 6247 та таҳлил ишлари амалга оширилган. Шундан 294 объект ИММ дастури бўйича 548 манбадан намуналар олинган ва 3720 та таҳлиллар, ИММ (МИЗ) дастуридан ташқари 147 та объектдаги 237 манбадан намуналар олиниб, 2527 та таҳлил ишлари бажарилган. Аммо амалга оширилган таҳлиллар натижасида вилоятда экологик аҳволнинг 2020 йилга нисбатан ўзгариши кузатилмаган.

 

Ўктам Худойбердиев.