Жомбойда 336 миллион сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари аниқланди
- 01.05.2024 13:49
- 135
- Жиноят ва жазо
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Жомбой туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда “С.С.” МЧЖ туман филиали масъул шахслари ва бошқалар “А.Қурбонов” МФЙ ҳудудида жойлашган сув иншоотидаги сув насосларини ҳеч қандай ҳужжатсиз тижорат мақсадида умумий фойдаланишдаги электр тармоғига ўзбошимчалик билан улагани аниқланган. Оқибатда 366,6 млн. сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланилган.
Ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Пилолликлар ўқувчиларга туҳфа
- Бугун, 18:13
- Таълим
Зукко шифокор!
- Бугун, 18:11
- Ўқинг, қизиқ!
Ёш иқтидорлардан халқаро ютуқ: IELTSдан 8 балл
- Бугун, 18:07
- Таълим
Раисга Янги йил мактуби
- Бугун, 14:28
- Самарқанд