Жомбойда бир кунда махсус дафтарларга 466 миллион сўм йўналтирилди

Тошкент туманлараро иқтисодий судининг жорий йил 25 апрелдаги қарорига асосан даъвогар МЖЧ шаклидаги «Ўзавтосаноат» АЖ манфаатида «Uz truck and bus motors» МЧЖдан республика бюджетига 932 миллион 675 минг сўм давлат божи ундирилиши белгиланган.

Олиб борилган ижро ҳаракатлари натижасида белгиланган маблағлар республика бюджетига ундирилиши таъминланди.

Президентнинг 2020 йил 24 ноябрдаги "Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини мажбурий ижро этиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармонида давлат фойдасига ундириладиган ижро ҳужжатлари бўйича ундирилган маблағлар ижтимоий дафтарлар бўйича ташкил этилган махсус жамғармаларга ўтказилиши белгиланган.

Шунга асосан юқоридаги маблағнинг тенг ярми – 466 млн. сўми «Темир дафтар», «Аёллар дафтари» ва «Ёшлар дафтари»га киритилган фуқароларни қўллаб-қувватлаш учун йўналтирилади.

Нурқўзи Ғаниев,
МИБ Жомбой туман бўлими бошлиғи.