Жомбойда ер майдонини ноқонуний сотмоқчи бўлган шахслар қўлга олинди
- 12.04.2022 13:22
- 403
- Жиноят ва жазо
Давлат хавфсизлик хизмати вилоят бошқармаси ҳамда вилоят департаменти ҳодимлари билан ҳамкорликда давлат тасарруфидаги ерларни қонунга зид равишда сотиш билан шуғулланиб келаётган шахслар қўлга олинди.
Ўтказилган тадбир давомида, Жомбой туманида яшовчи, “Н.Қ.” ва унинг ўғли “З.П.”лар ўзаро келишган ҳолда ўзбошимчалик билан эгаллаб олган Жомбой тумани ҳудудида жойлашган давлат тасарруфидаги 0,80 гектар ер майдонини фирибгарлик йўли билан маҳаллий фуқаронинг номига тегишли давлат идораларидаги танишлари орқали расмийлаштиришни ваъда қилган.
Бунинг эвазига фуқародан 22.000 пул сўраган. Пулнинг 11 000 АҚШ долларини олаётган вақтида жиноят устида қўлга олинади. Ҳозирда, ушбу шахсларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Ҳаёт тупроғига қоришган олтин
- 2 соат аввал
- Мутолаа
Ёнимиздаги сохта меҳрибонлар
- 2 соат аввал
- Мутолаа
Каналларни бетонлаштириш сувни 30 фоизга тежайди
- 2 соат аввал
- Долзарб
Хотин-қизлар спортда беллашди
- Бугун, 11:58
- Спорт
Судья ва ёшлар учрашуви ўтказилди
- Бугун, 11:51
- Самарқанд