Жомбой туманини 2026 йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича устувор вазифалар тасдиқланди

Халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгаши Жомбой туманини ривожлантириш бўйича 2026 йилга мўлжалланган устувор вазифалар юзасидан туман ҳокими Х.Назаровнинг тақдимотини кўриб чиқиб, 2026 йилда ҳудудни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича устувор вазифаларни амалга ошириш чора-тадбирлар режасини тасдиқлади.

Дастурга кўра, бу йил туманда саноат соҳасида умумий қиймати 82,4 миллион АҚШ долларилик 21 та янги лойиҳани амалга оширилади. Инвестиция дастурлари доирасида умумий қиймати 1094,3 млрд. сўмлик 41 та лойиҳа амалга оширилади ва 731 та янги иш яратилади.
8,8 минг гектар майдонда 72,2 минг тонна дон, 6,6 минг гектар ерда картошка, 4,0 минг гектарда сабзавот, 4 минг гектарда мева етиштириш режалаштирилган.
Камбағаллик даражаси 3 фоизга туширилади. 1213 та оила (5300 нафар аъзо) камбағалликдан чиқарилади.
Туман ҳудудида 455 хонадонли 14 та кўп квартирали уй-жойларни барпо этилади.