Жомбойда камбағалликда кун кечираётган оилалар 9,8 фоизга камайди

Бу ҳакда Жомбойда ўтказилган халқ депутатлари туман кенгашининг навбатдаги 7-сессиясида айтилди.

Туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Ф.Мажидовнинг қайд этилишича, жорий йилнинг март ойида туман бўйича 2 минг 170 та ёрдамга муҳтож, камбағал оилалар руйхати шакллантирилган. Ушбу хонадонларда 9 минг 845 нафар фуқаро истиқомат қилади. Камбағалликдан чиқариш дастури доирасида олиб борилган саъй-ҳаркатлар 214 оиланинг ижтимоий ҳолати яхшиланишига имкон берган. Хусусан, 916 нафар шахс доимий даромад манбаи билан таъминланган. Жумладан, 234 нафар фуқаро ишга жойлаштирилиб, 381 нафари ўзини-ўзи банд қилгани расмий ҳисобга олинган. 118 нафари эса мавсумий ва бошқа йўналишларда иш билан банд.

Ҳисобот давомида  туман бўйича камбағалликда кун кечираётган оилалар 9,8 фоизга камайгани айтилди.