“Кўп ўлчовли камбағаллик бўйича глобал мулоқот” анжумани иштирокчилари - Самарқандда
Халқаро конференция иштирокчиларини Самарқанд темирйўл вокзалида вилоят ҳокимининг ўринбосари Рустам Қобилов кутиб олди.
Ўзбекистон тажрибасини ўрганиш билан амалий таништириш жараёнида “Маҳаллабай” дастури давомида иштирокчилар Самарқанд туманидаги "Конигил" туристик қишлоғи ва Конигил маҳалласига ташриф буюрди. У ерда қишлоқнинг камбағалликка қарши олиб борган сиёсати ва амалиёти билан танишди.
Таъкидлаш керак, "Конигил" туристик қишлоғи ва маҳалласида камбағалликка қарши чора-тадбирлар олиб борилмоқда. Иш билан таъминлаш мақсадида кичик бизнес ва тадбиркорликни ривожлантириш учун дастурлар ишлаб чиқилган. Туризмни ривожлантириш учун меҳмонхона ва инфратузилма объектлари қурилмоқда, бу аҳолининг даромадини оширишга ёрдам беради.
Шунингдек, туризм соҳасида малакали кадрларни тайёрлаш учун тренинглар ўтказилмоқда. Ижтимоий дастурлар орқали ижтимоий таъминот ва тиббий хизматлар яхшиланмоқда. Жамоатчиликни фаоллаштириш учун турли тадбирлар ташкил этилмоқда. Ушбу чора-тадбирлар маҳаллада камбағалликни камайтириш ва аҳолининг турмуш даражасини яхшилашга қаратилган.
Хорижлик меҳмонлар ва халқаро ташкилотлардан келган экспертлар тизимни маҳаллий ҳамжамият даражасида ўрганиш киришди, шунингдек, иштирокчилар камбағалликни бартараф этиш соҳасидаги амалий ишлар билан танишдилар.
Шундан сўнг делегация аъзолари «Конигил мерос» хусусий корхонасида бўлди. Бу ерда қадимги анъаналар асосида дунёга машҳур Самарқанд қоғозини ишлаб чиқариш, шунингдек, ўсимлик ёғи тайёрлаш технологияси билан яқиндан танишдилар.