Йил якунигача республикамизда 127 500 та оила камбағалликдан чиқарилади
- 07.11.2023 16:40
- 87
- Жамият
Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ахборот хизмати берган маълумотга кўра, маҳаллаларда ҳоким ёрдамчилари томонидан ҳар бир оилани камбағалликдан чиқариш бўйича индивидуал дастурлар ишлаб чиқилиб, “Онлайн маҳалла” платформасига жойлаштирилган.
Бундан ташқари, оилаларни камбағалликдан чиқариш бўйича регламент тасдиқланди.
Йил якунига қадар республикамизда 127 500 та оила камбағалликдан чиқарилиб, камбағаллик даражасини 12 фоизга тушириш чоралари кўрилмоқда.
Ҳозирда Халқаро меҳнат ташкилотининг "Ҳақ тўланадиган таътиллар тўғрисида"ги Конвенциясини ва хорижий тажрибани чуқур таҳлил қилган ҳолда ундаги халқаро стандартлар ва нормаларни миллий қонунчиликка имплементация қилиш масаласи ўрганилди.
Ўрганиш натижасида Конвенцияни ратификация қилиш бўйича қонун лойиҳаси ишлаб чиқилди.
Бундан аввалроқ Ўзбекистонда 1 миллион 200 мингта камбағал оила рўйхати шакллантирилиб, “Онлайн маҳалла” электрон платформасига киритилгани ҳақида хабар бергандик.