Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Жомбойдаги елим ишлаб чиқариш цехида ёнғин юз берди

Кеча, 16 ноябрь куни соат 12:44 да Самарқанд вилояти Жомбой тумани Назар МФЙ “CHINLATEKS” МЧЖ ҳудудида жойлашган клей ишлаб чиқариш цехида ёнғин содир бўлаётганлиги тўғрисида туман ФВ бўлимига хабар келиб тушган.

Шунга кўра, 6 та ёнғин-қутқарув экипажи воқеа жойига соат 12:55 да етиб бориб, ёнғин соат 14:50 да қуршаб олинган ва соат 15:51 да бартараф этилган.

Ёнғин оқибатида цехнинг тахминан 400 кв.м. майдонда томи, шифти ва ички қисмида клей махсулотлари ёниб зарарланган.

Ҳодиса оқибатида жабрланган ва ҳалок бўлганлар йўқ.

Ҳозирда ёнғиннинг келиб чиқиш сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.

Юқоридаги каби кўнгилсиз вазиятларнинг олдини олиш мақсадида, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги фуқаролардан ёнғин хавфсизлиги қоидаларига қатъий риоя этишни сўраб қолади.

Эслатиб ўтамиз, 15 ноябрь куни мазкур туманда гилам цехида ҳам ёнғин содир бўлгани ҳақда хабар берилганди.