Жомбойлик ёшлар саноат корхоналарида ишлашни хоҳлайди
- 01.02.2021 17:33
- 37
- Самарқанд
Жомбой тумани ҳокимлиги, прокуратураси ва халқ таълими бўлими ташаббуси билан ўқувчи-ёшлар тумандаги “Афросиёб жинс” корхонасида бўлиб, бу ердаги иш жараёни билан яқиндан танишди.
Ёшларни касб-ҳунарга қизиқтириш ҳамда “Касбим - келажагим” шиори остида ташкил этилган ушбу тадбирда 2-сектор ҳудудидаги 15 та, 4-секторда жойлашган 13 та мактабнинг битирувчи ўқувчилари қатнашди.
- 9-11-синф ўқувчиларини касб-ҳунарга йўналтириш биринчи галдаги вазифамиздир, - дейди туман халқ таълими бўлимининг психолог-методисти Гулмира Раҳимова. – Мактаб психологлари томонидан ўқувчиларнинг қайси касбга қизиқиши аниқланади. Сўнг ўша соҳа билан яқиндан таништириш учун корхоналарга сафар уюштирамиз. Касбга йўналтириш ишларини амалиёт билан боғлиқ ҳолда олиб бориш кутилган натижани беряпти.
Жомбой тумани ҳокимлиги ахборот хизмати.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Қўшқўрғондаги отишма
- Кеча, 11:54
- Мутолаа