Жорий йил Самарқандда 2607 ўринли 34 та меҳмонхона қурилади

Буни Самарқанд шаҳри ва вилоятнинг бошқа туманларида меҳмонхоналар қурилиши мисолида ҳам кўриш мумкин.

Жумладан, 2020-2021 йилларда умумий қиймати 832,8 миллиард сўмни ташкил этадиган 4300 ўринли, 2081 та хонадан иборат турли тоифадаги 52 та янги меҳмонхона ишга туширилиши режалаштирилган. Ушбу меҳмонхоналар фаолиятини бошлаши билан 1161 та янги иш ўринлари яратилади. Шундан 2020 йилда 1331 хона ва 2607 та ўриндан иборат, умумий қиймати 292,0 миллиард сўмлик 34 та меҳмонхона фойдаланишга топширилиши режалаштирилган бўлиб, натижада 732 та иш ўрни яратилади.

Ушбу меҳмонхоналарнинг асосий қисми барча талабларга жавоб берадиган ҳолда кузда ўз фаолиятини бошлаши кўзда тутилмоқда.

Ўзбекистон Республикасида Covid-19 тарқалиши муносабати билан олиб борилаётган қурилиш объектларида санитария-эпидемиология чоралари  мунтазам олиб борилмоқда.

Самарқанд вилояти туризмни ривожлантириш департаменти матбуот хизмати.