ЖССТ маълумотларига кўра, охирги сутка давомида дунёда COVID-19 дан 8 443 нафар бемор вафот этди

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, дунёда коронавирус инфекциясини юқтирганлар сони 71 миллион 581 мингдан ортиқни ташкил этмоқда. Шундан, 1 миллион 618 мингдан зиёд киши вафот этган (15.12.2020 йил Европа вақти билан соат 18:51 ҳолатига).

Охирги сутка давомида дунёда коронавирус инфекцияси билан касалланишнинг 496 156 янги ҳолати аниқланди, 8 443 нафар бемор вафот этди.

Жонс Хопкинс университетининг (16.12.2020 йил Тошкент вақти билан соат 10:28 ҳолати) маълумотларига кўра, дунёда касалликни 73 миллион 475 мингдан ортиқ одам юқтирган, улардан 1 миллион 635 мингдан ортиғи вафот этган.

Касаллик тасдиқланган ҳолатлар бўйича АҚШ биринчи ўринда турибди. У ерда ЖССТ маълумотларига кўра, 16,041 миллиондан ортиқ коронавирус инфекциясини юқтирганлар аниқланган. Иккинчи ўринда Ҳиндистон (9,906 миллиондан ортиқ), учинчи ўринда Бразилия (6,901 миллиондан ортиқ), тўртинчи ўринда Россия (2,707 миллиондан ортиқ), бешинчи ўринда эса Франция (2,338 миллиондан ортиқ).

Бу ҳақда ССВ матбуот хизмати маълумот тақдим этди.