Жуда кам учрайдиган ҳодиса — Ер сайёраси устидан 1300 йилда бир марта кўринадиган комета учиб ўтди

Бугун тонг саҳар осмонда C/2025 A6 (Леммон) кометаси пайдо бўлди — уни охирги марта милодий VII асрда кузатишган

Осмоний жисм 2025 йил январь ойида АҚШдаги Маунт-Леммон обсерваториясида кашф этилган. Кометанинг айланиш даври тахминан 1350 йилни ташкил этади ва Ердан кўриш мумкин бўлган энг ёрқин комета ҳисобланади.
Астрономлар таъкидлашича, уни кўз билан кўриш имконияти ноёб ҳодиса. Кейинги шундай учиб ўтиш фақат жуда олис келажакда содир бўлади.
Шу орада Москвада тонг олдида улкан ёрқин яшил шар кўринган — у шаҳар осмонидан учиб ўтиб, ғойиб бўлган. Бу метеорит ёки йўлдош парчаси деб тахмин қилинмоқда. Ушбу сирли яшил жисм айнан C/2025 A6 кометасининг ўзи бўлиб, Ерга яқин ўтиш пайтида айниқса ёрқин кўринган бўлиши мумкин.
Тахминлар турлича, бир нарса аниқ — осмон бу сафар ҳақиқатан ҳам ҳайратланарли манзара намоён этди.