Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Кадастр агентлиги Росреестр билан ҳамкор бўлди

Кадастр агентлигида Росреестр раҳбари Олег Скуфинский бошчилигидаги делегация билан учрашув доирасида кўчмас мулкни рўйхатга олиш тизими, фазовий маълумотлар инфраструктураси мавзусида икки давлат тажрибаси алмашилди ҳамда ахборот тизимлари бўйича тақдимот бўлиб ўтди.

Учрашув сўнггида жорий йил июнь ойида Москвада Ўзбекистон ва Россия ўртасида ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро қўшма комиссия йиғилиши доирасида Кадастр агентлиги ва Росреестр ўртасида имзоланган ҳамкорлик битими имплементациясига оид “Йўл харитаси” имзоланди.

Унга кўра, Кадастр агентлиги ва Росреестр:

- геодезия, картография ва кадастр соҳасида долзарб ва замонавий ғояларни ўзлаштириш юзасидан давра суҳбатлари, қўшма тадбирлар ўтказиши;

- Росреестрнинг фуқароларга, тадбиркорлик субъектларига, ҳокимият органларига хизмат кўрсатиш тажрибасини ўрганиши;

- ҳуқуқларни рўйхатга олиш ва кўчмас мулкни кадастр бўйича рўйхатга олиш соҳасидаги давлат хизматлари ўрганиш.

- кўчмас мулкнинг ягона давлат реестридан маълумотларни тақдим этишнинг техник имкониятларини ўрганиши;

- ер ва  кўчмас мулкка оид ягона ахборот тизими;

- геодезия, картография ва кўчмас мулк кадастри соҳасидаги норматив -ҳуқуқий ҳужжатларни ишлаб чиқиш бўйича маслаҳатлар ўтказиш;

- рақамли трансформация ва жараёнларни қайта инжиниринг қилиш бўйича тажриба алмашиш кабилар белгиланган.