Кам таъминланган оилаларни аниқлаш ва уларга ижтимоий нафақалар тайинлаш бўйича электрон кўринишда ариза бериш жорий этилади

Амалдаги тартибга кўра иш билан банд бўлмаган фуқаро бандлик органига маслаҳат олиш ёки иш изловчи сифатида рўйхатдан ўтиш учун мурожаат қилганда кам таъминланганлик тоифасидан чиқиш мақсадида иш билан таъминланишга ҳаракати инобатга олинади ва ушбу фуқародан расмий бандлик талаб этилмайди.

Лекин аксарият фуқаролар фақатгина нафақа тайинланиши учун бандлик органига мурожаат қилиб, нафақа тайинлангандан сўнг бандлик органига иш излаб қайтиб мурожаат қилмаган.

Киритилаётган ўзгартиришларга кўра иш излаб (хусусан, аҳоли бандлиги масалалари бўйича маслаҳат олиш учун) меҳнат органларига мурожаат қилганлиги сабабли расмий бандлик талаб этилмасдан болалар нафақаси ёки моддий ёрдам тайинланган оила аъзоси болалар нафақаси ёки моддий ёрдам тайинланган ойдан бошлаб 3 ой давомида:

➖меҳнат органи орқали касбга тайёрлаш, малака ошириш, қайта тайёрлаш ўқув курсларида ўқимаса;

➖марказда иш изловчи ёки ишсиз сифатида рўйхатга олинмаса;

➖ишга жойлашмаса;

➖якка тартибдаги тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи ва ўзини ўзи банд қилган фуқаролар рўйхатига кирмаса;

➖меҳнат органларининг мақбул келадиган ишга доир таклифларини мунтазам равишда (икки ва ундан ортиқ маротаба) рад қилган бўлса кейинги ойдан болалар нафақаси ёки моддий ёрдам тўлови тўхтатилади.