Камола стол тенниси республика мусобақасида учинчи ўринни эгаллади

Самарқанд шаҳридаги 81-умумий ўрта таълим мактаби ўқувчиси Камола Ахророва халқ таълими вазирлиги томонидан стол тенниси бўйича ўтказилган мактаб ўқувчилари ўртасидаги республика финал баҳсида учинчи ўринни эгаллади.

Бугун мактаб ҳовлисида Камолани табриклаш учун мактаб ўқувчилари унинг синфдошлари тўпланди. Унга мактаб директори Аловуддин Очилов халқ таълими вазирлигининг дипломи ҳамда унинг ота-онасига вилоят халқ таълими бошқармасининг ташаккурномасини тантанали равишда топширди. Ўзбекистон “Ёшлик” жисмоний тарбия ва спорт жамияти вилоят бўлими томонидан велосипед совға қилинди.

Бу жараённи кузатган ўқувчилар ҳам унга ҳавас қилиб келгусида шу каби мусобақаларда ғолиб бўлишини билдирди.