Катталигига кўра Санкт-Петербург шаҳрига тенг айсберг Aнтарктидадан ажралиб чиқди

Бу ҳақда РИA Новости Британиянинг Aнтарктида хизмати манбасига асосланиб хабар берди.
Aйсбергнинг майдони 1270 квадрат километрни ташкил қилади, Санкт-Петербург ҳудуди эса 1439 квадрат километрга тенг. У Halley тадқиқот станцияси жойлашган Брунт шелфли музлигидан ажралиб чиқди.

Британиянинг Aнтарктида хизмати ушбу ҳудудда бундан ўн йил олдин ёриқларни аниқлаган, уларнинг қалинлиги 150 метрга тенг эди. Шу йилнинг январь ойида энг катта ёриқлардан бири тез каттара бошлади ва 26 февраль куни бу жойда айсберг вужудга келди.
Мутахассисларнинг таъкидлашича, ажралиб чиққан айсберг Антарктидадан узоқлашиши ёки музликдан узоқлашмай саёзликда қолиши мумкин.