Антарктидада қор "гуллади"

Антарктиданинг "Академик Вернадский" украин станцияси яқинида қор "гуллади" ва товланувчи яшил-қирмизи тусга кирди, деб хабар берди Миллий Антарктида илмий марказининг матбуот хизмати.

"Антарктида ёзининг охирида, бизнинг "Академик Вернадский" станциямиз ҳудудида вақти-вақти билан қорнинг "гуллаши" рўй беради. Бу йил ҳам қор рангини ўзгартирди: оқ ўрнига у яшил ва оч қизил рангга кирди. Бу ранг қорда микроскопик сув ўтлари ривожланиши натижасида пайдо бўлади ", дейди марказ мутахассиси.

Таъкидланишича, бу сув ўтлари экстремал ов-ҳаводан қўрқмайди ва узоқ қиш давомида қор остида сақланувчи споралар орқали кўпаяди. Об-ҳаво қулай бўлса, споралар униб чиқа бошлайди. Яшил ранг хлорофил пигментини келтириб чиқаради, қизил ранг – микро-сув ўтлари ҳужайраларидан таркиб топган каротин қатламидир.

"Қор гуллари" иқлим ўзгаришига ҳисса қўшади. Чунки ранг туфайли қор қуёш нурларини камроқ акс эттиради ва тезроқ эрийди. Натижада, унда ёрқин сув ўтлари тобора тезроқ ривожланиб, эриш янада тезлашади.

Ушбу табиий жараёнга қизиққан Буюк Британиянинг Кембриж университети олимлари Антарктиданинг рангли қор билан қопланган ҳудудларини ўрганиш учун Миллий Антарктида илмий марказга ҳамкорликда тадқиқот уюштиришни таклиф қилишди. Марказ ва университет яқинда иш бошлашни режалаштирмоқда. Тадқиқот ишлари сунъий йўлдош орқали олинган тасвирлар жойида олиб борилади.

Ушбу иш глобал исиш натижасида Антарктида қорларининг эриш кўламини янгича баҳолашга имкон бериши мумкин.

Г.Холдорова тайёрлади.