Каттақўрғон шаҳар драма театри жамоаси пойтахтда эътироф этилди
27 март Халқаро театр куни" ва "15 апрель Маданият ва санъат ходимлари куни" муносабатлари билан Тошкентда санъат ва маданият фидойиларини тантанали тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.
Тадбирда Каттақўрғон шаҳар драма театри жамоаси бир нечта номинациялар бўйича тақдирланди. Хусусан, театр директори Ботир Тугалов "Хорижий ҳамкорлик ташаббускори" номинацияси ғолиби бўлган бўлса, театр саҳна устаси, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Г.Мамедова «Қайнона» спектаклидаги «Қайнона» образи учун "Энг яхши аёл роли ижрочиси" номинациясини, театр олий тоифали актёри У.Очилов «Соҳибқирон» спектаклидаги "Амир Темур" роли учун "Йилнинг энг фаол актёри" номинациясини қўлга киритди.
Шунингдек, Г.Мамедова ҳамда театр олий тоифали актёри, Қ.Ибрагимовлар "Маданият ва санъат фидокори" кўкрак нишони билан тақдирланди.