Каттақўрғон шаҳарида 500 миллион сўм имтиёзли кредитни ўзлаштирган МЧЖ раҳбари аниқланди
Ҳолат Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Каттақўрғон шаҳар бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда аниқланган. “A.Z.” МЧЖ раҳбари ҳудуддаги 15 та хонадонда оилавий тадбиркорликни ташкил этиш ҳамда уларнинг бандлигини таъминлаш мақсадида ажратилган 500 миллион сўм имтиёзли кредит эвазига харид қилинган ускуна ва хом-ашёларни бошқа шахсларга сотиб юбориб, ушбу маблағларни ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.