Каттақўрғон сув омбори ҳудуди чиқиндилардан тозаланди
Ёшлар орасида экологик маданиятни шакллантириш, атроф-муҳитни ободонлаштириш ва чиқиндилардан тозалаш мақсадида “Plogging” чиқинди териш акцияси ташкил этилди.
Ушбу акция вилоятнинг Каттақўрғон туманида жойлашган сув омборида ўтказилиб, соҳил бўйи чиқиндилардан тозаланди. Ҳудудда фаолият юрутувчилар учун атроф -муҳит тозалигини сақлаш ва табиат учун барчамиз бирдек масъул эканлигимиз тушунтирилди.
Акцияда Ёшлар агентлик вилоят бошқармаси масъуллари, Каттақўрғон туман ва шаҳар ёшлар ишлари бўлими, эко-волонтёрлар ҳамда ҳудуддаги кўнгилли ёшлар фаол иштирок этди.