Каттақўрғон туманида 1,5 млрд сўм кредит маблағлари талон-торож қилинган
- 26.08.2022 16:05
- 305
- Жиноят ва жазо
Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент органлари томонидан банкларнинг комплаенс-назорати тузилмалари билан ҳамкорлик доирасида пул маблағларининг талон-торож қилиниши фош этилган.
Хусусан, Департаментнинг Каттақўрғон туман бўлими томонидан ҳудудий тижорат банки филиалининг мурожаатига асосан ўтказилган терговга қадар текширувда, “P.A.” МЧЖ раҳбари Л.Н. ва фуқаро Д.М. паррандачиликни ривожлантириш учун ажратилган 1,5 млрд сўм кредит эвазига харид қилинган паррандаларни ва омухта ем маҳсулотларини нақд пулга сотиб юбориб, кредит маблағини ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганликлари аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Берлинда “картошка тошқини”
- 19 дақиқа аввал
- Хориж
Электр энергияси: қайси ускуна қанча пул “ейди”?
- 28 дақиқа аввал
- Йўриқнома
Участка сайлов комиссиялари аъзолари ўқитилди
- 2 соат аввал
- Жамият
“Қари Наво” Навоийнинг асари эканлиги айтилади
- 2 соат аввал
- Маслаҳат
АҚШнинг Эронга авиация зарбалари эҳтимоли айтилди
- 2 соат аввал
- Хориж