Каттақўрғон туманида алиментдан қарздор ота фарзанди учун 334 миллион сўм пул ва автомашина совға қилди
Фуқаролик ишлари бўйича Каттақўрғон туманлараро судининг қарорига асосан қарздор Ў.Қ.дан ундирувчи М.Ш.нинг фойдасига бир нафар фарзандининг таъминоти учун тўртдан бир қисм миқдорда алимент ундириш белгиланган ва суд қарори МИБнинг Каттақўрғон туман бўлими томонидан ижро иши юритилган.
Бюронинг Каттақўрғон туман бўлими давлат ижрочиси Бекзод Воҳидовга кўра, давлат ижрочиси томонидан Ў.Қ.га қарздорликни ўз вақтида бартараф этмаслик оқибатлари бўйича тушунтириш берилгандан сўнг алимент тўловларидан бўлган қарздорлигини ҳамда фарзандининг вояга етгунга қадар, яъни 18 ёшгача бўлган даври учун 334 миллион сўм пул ва “Нексия-2” русумли автомашинаси совға қилган.
Шу тарзда мазкур ижро ҳужжати тегишли тартибда иш юритишдан тугатилган.