Корхонанинг банкдан олган 482 миллион сўм кредит қарзи ундирилди

Бу ҳақда Мажбурий ижро бюроси Каттақўрғон тумани бўлими давлат ижрочиси Сардор Шакаров Zarnews.uz' га хабар берди.

С.Шакаровга кўра, бюронинг туман бўлими иш юритувига фуқаролик ишлари бўйича Каттақўрғон туманлараро судининг 2022 йил 13 июлдаги қарорига асосан жавобгар «Qo'rg'on fayzli chorvasi» масъулияти чекланган жамиятидан ундирувчи акциядорлик тижорат«Agrobank» Каттақўрғон филиали фойдасига 482 млн. 521 минг сўм кредит қарзини ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати келиб тушган.

Мазкур ижро ҳужжати бўйича «Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида»ги Қонуннинг 23-моддасига асосан ижро иши юритиш қўзғатилиб, қарздорга ижро ҳужжати талабини ихтиёрий бажариш учун ўн беш кунлик муддат берилган.

- Олиб борилган ижро ҳаракатлари давомида жавобгар «Qo'rg'on fayzli chorvasi» масъулияти чекланган жамиятидан ундирувчи «Agrobank»  вилоят филиали фойдасига мавжуд кредит қарзи тўлиқ ундирилди, - дейди С.Шакаров.