Каттақўрғонлик тадбиркорлар ҳиндистонлик ишбилармонлар билан ҳамкорликда бизнес юритади

Каттақўрғон шаҳрида Ҳиндистоннинг “Бенгал бизнес Кенгаши” делегацияси аъзолари ҳамда каттақўрғонлик тадбиркорлар иштирокида бизнес форум бўлиб ўтди.

Тадбирда дастлаб ҳиндистонлик тадбиркорларга Каттақўрғон шаҳрининг инвестицион жозибадорлиги, имкониятлари намойиш этилди. Сўнгра икки ҳудуд тадбиркорлари ўртасида самарали ҳамкорликни йўлга қўйиш, хорижий инвестицияларни кенг жалб қилиш бўйича ҳамкорликни йўлга қўйиш мақсадида B2B ҳамда G2B шаклидаги мулоқотлар ўтказилди.
Форум доирасида Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги ва Ҳиндистоннинг Бенгал бизнес кенгаши ўртасида кимё саноати ва қурилиш тармоғида, шунингдек таълим, IT, соғлиқни сақлаш соҳаларида 11 та келишув меморандумлари имзоланди.

Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати.