КЕЛИН-КУЁВЛАРГА КИТОБЛАР СОВҒА ҚИЛИНДИ

Самарқанд вилояти ҳокимининг ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси, тўй ва маросимлар, оилавий тантаналар ўтказилишини назорат қилиш бўйича вилоят мувофиқлаштирувчи комиссияси раиси Г.Алимова, Ўзбекистон Қаҳрамони, “Нуроний” жамғармаси вилоят бўлими раиси, комиссия раиси ўринбосари Ҳ.Нормуродов, вилоят маҳаллалар кенгаши раисининг биринчи ўринбосари, комиссия раиси ўринбосари Б.Насриев ҳамда бир гуруҳ фаоллар Самарқанд шаҳри ҳудудидаги ресторанларда ўтказилаётган тўйларнинг нечоғли ташкил этилаётганлигини кузатдилар. 

Комиссия ишчи гуруҳи аъзолари шаҳардаги “Шоҳона” тўйхонасида Адолат маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи Одил Бозоров ўғли Бегзоднинг никоҳ тўйини, “Гранд Асли” базмгоҳида Хазора маҳалласида истиқомат қилувчи Носир Ибрагимов фарзанди Мусо Мамадалиевнинг никоҳ тўйи ва набирасининг суннат тўйини, “Нур” ресторанида Янгиқўрғон маҳалласида яшовчи Исмоил Шарипов фарзанди Илҳомнинг никоҳ ҳамда набирасининг суннат тўйини 200-250 киши иштирокида нишонлаганига гувоҳ бўлишди.

Ушбу тўйларда Г.Алимова, Ҳ.Нормуродов, Б.Насриев сўзга чиқиб, тўй ва маросимларни ихчам ва камхаражат ўтказиш ҳар томонлама фойдали экани, бунда азалий урф-одатларимизга қатъий амал қилиш зарурлигини таъкидлаши, бу борада ўзларининг мухтасар тавсияларини беришди.

Комиссия ишчи гуруҳи аъзолари келин- куёвларга китоблар жамланмасини совға қилдилар.

Вилоят маҳаллалар кенгаши ахборот хизмати.