Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Кераксиз нарсалардан халос бўлишнинг 9 усули

1. Қадоқланган қоғоз, рангли жилдлар, реклама буклетлари, яъни жозибали кўринадиган, аслида бирор жойда ярамайдиган қоғозларни ўйлаб ўтирмасдан ташлаб юборинг.

2. Ишдан чиққан маиший идишларни дарҳол ва афсусланмасдан ташлаб юборинг. Севимли холангиздан мерос қолган, чети учган чиройли гулдон энди кўзни қувонтирмайди. Гулдонда гуллардан баҳраманд бўлмайсиз, аммо синган буюмдан афсусланасиз. Бу кўнгил хижиллиги нима учун?

3. Эски ёки синган нарсаларни сақлаш учун чеккадаги хоналар, гараж, ошхонадан фойдаланманг. Қоида тариқасида, у ерга кўчирилган нарсалар бошқа ишлатилмайди. Бунинг учун сизга чин дилдан миннатдор бўладиган кераксиз воситаларни ёки эски мебелларни ёрдамга муҳтожларга бериш яхшироқдир.

4. Мавсумда бир марта гардеробни очиб, ичидагиларни сочинг. Aгар мавсум давомида бирор кийимни киймаган бўлсангиз, уни бошқа ҳеч қачон киймайсиз. Эски кийимларнинг ҳаддан ташқари кўплиги сизга янги нарсаларни сотиб олиш имкониятини бермайди. Чунки сиз кийимга мўл шкафни кўриб турибсиз. Эски нарсаларни уларга муҳтожларга берган яхшироқ.

5. Канцелярияни вақти-вақти билан саралаб туринг. Кераксиз хатлар, чекларни дарҳол йўқ қилиш керак. Ҳар йили ҳужжатлар ва ҳисобларни текширинг. Қонун бўйича, ҳужжатлар уч йил давомида сақланиши керак. Шу вақт ўтгач, кераксиз нарсаларни осонгина ахлатга ташланг.

6. Ҳамён ичини тартиб бўйича жойлаштиринг. Ўтган ҳафтадан бери муддати ўтган кимёвий тозалаш квитанцияси ёки харид рўйхатини нима учун олиб юрибсиз. Ташрифномаларни диққат билан кўриб чиқинг ва эскирганларни отиб юборинг.

7. Вақти-вақти билан телефонингизни тозаланг. Маълумотлар, медиа файллар, тақвимлар, контактларни компьютерингизда сақланг ёки булутли сақлаш йўли билан синхронлаштиринг. Aфсусланмасдан, муваффақиятсиз туширилган суратларни ўчириб ташланг. Улар нафақат операцион хотирани секинлаштиради, балки юқори сифатли суратлардан завқ олишга ҳам халақит беради.

8. Иш жойингизни мунтазам тозаланг. Деярли вақтингизнинг ярмини ишда ўтказасиз. У ерда ҳам кераксиз нарсалардан халос бўлинг. Барча турдаги ҳайкалчалар, таклифномалар, қоғоз парчалари ва бошқаларни ташлаб юборинг.

9. Эрталаб ишга киришишдан олдин нарсаларни жой-жойига қўйинг. Буюмлар сочилиб ётиши тартибсизликни кучайтиради.

Ушбу оддий қоидаларга ҳар куни риоя қилинг. Ҳаётингизни кераксиз буюмлардан халос қилинг ва чуқур нафас олинг. Эскиси йўқолганда, муқаррар равишда янгиси пайдо бўлади. Бу оламнинг ўзгармас қонуниятидир.