Кейинги суткада дунёда 410 минг нафардан ортиқ янги касалланиш ҳолати қайд этилди
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, дунёда коронавирус инфекциясини юқтирганлар сони 107 миллион 838 мингдан ортиқни ташкил этмоқда, шундан 2 миллион 373 мингдан зиёд киши вафот этган. Охирги сутка давомида дунёда коронавирус инфекцияси билан касалланишнинг 410 876 янги ҳолати аниқланди, 12 958 нафар бемор вафот этди.
Жонс Хопкинс университетининг ҳозирги маълумотларига кўра, дунёда касалликни 108 миллион 521 мингдан ортиқ одам юқтирган, улардан 2 миллион 393 мингдан ортиғи вафот этган.
Касаллик тасдиқланган ҳолатлар бўйича АҚШ биринчи ўринда турибди. У ерда ЖССТ маълумотларига кўра, 27,122 миллиондан ортиқ коронавирус инфекциясини юқтирганлар аниқланган. Иккинчи ўринда Ҳиндистон (10,892 миллиондан ортиқ), учинчи ўринда Бразилия (9,713 миллиондан ортиқ), тўртинчи ўринда Россия (4,057 миллиондан ортиқ), бешинчи ўринда эса Буюк Британия (4,013 миллиондан ортиқ).
ЖССТ маълумотларига кўра, бир сутка давомида АҚШда 101 693, Ҳиндистонда 12 143, Бразилияда 54 742, Россияда 14 861, Буюк Британияда эса 15 144 нафар янги касалланиш ҳолати аниқланган.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги жамоатчилик билан алоқалар бўлими.